Истеъмолчи муаммоси бартараф этиб берилди

Истеъмолчи муаммоси бартараф этиб берилди

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туманнинг “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Б.С.нинг товарнинг шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида, 11 149 600 сўмга сотиб олинган кондиционерда нуқсонлар кузатилаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда “SItronoc” русумли кондиционер жорий йилнинг июн ойи бошларида тумандаги “Idea” савдо дўконидан бўлиб тўлаш шартларида харид қилинганлиги, кондиционерни ишлатиш жараёнида унинг иссиқ ҳаво ҳайдамаётганлиги ҳолати бўйича савдо дўкони сотувчиларга мурожаат қилгани, сотувчилар томонидан мазкур русумли кондиционерларга сервис хизматларини кўрсатувчи компанияга боғланиш маълумотлари берилганлиги, истеъмолчи жорий йилнинг 14-мартида сервис хизматига боғланиб бир марта мурожаат қолдирганлиги, лекин усталарни юбориш пайтида кондиционернинг иссиқ ҳаво ҳайдаш функцияси ишалб кетганлиги айтилиб, буюртма бекор қилинганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш ишлари жараёнида истеъмолчи кондиционери сервис усталари кўригидан ўтказилиб, ундаги нуқсон кондиционер филтрларига чанг тўлиб қолганлигидан келиб чиқаётгани аниқланди ва муаммо бартараф этилди.

Исомиддин Аббасов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment