Ёшлар вакиллари билан мулоқот ўтказилди

Ёшлар вакиллари билан мулоқот ўтказилди

ЎзЛидеП Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси ҳамда Федерация, Рақобат бошқармаси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгаши депутатлари ҳамкорлигида Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрига малакали кадрларни тайёрлаш маркази тингловчилари учун “Сиёсий мунозара” ёшлар дебат клуби тадбири ташкилланди.

Мулоқот давомида тингловчиларга мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борадаги давлат сиёсати асослари, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бу билан ишлаб чиқариш, савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида соғлом рақобатни шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш, товар (иш, хизмат)лар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу борадаги жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали тадбиркорларимиз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш каби масалаларда ўзаро фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Post Comment