Банкомат “бермаган” бир миллион сўм пул истеъмолчининг банк картасига қайтарилди

Банкомат “бермаган” бир миллион сўм пул истеъмолчининг банк картасига қайтарилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Садда” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.О.нинг банкоматдан 1 000 000 сўм пулни нақдлаштириш жараёнида юзага келган муаммо бўйича қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Мурожаатида истеъмолчи жорий йилнинг 15-май куни Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга қарашли банкомат воситасида пластик карточкасидан пул ечмоқчи бўлгани, автомат тегишли буйруқларни бажариб, пластик картадан маблағни ечиб олган бўлсада, нақд пулни чиқариб бермаганлигини, муаммони ўз кучи билан ҳал қилиш бўйича қилган саъй-ҳаракатлари самара бермаётганлигини маълум қилади.

Ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган кунни ўзида банкнинг тегишли ҳудудда жойлашган банк хизматлари марказига сўров хати киритилиб, марказдан шу кунни ўзидаёқ жавоб хати олинди. Жавоб хатида маълум қилинишича, банк масъуллари томонидан юзага келган ҳолат юзасидан “Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази”га белгиланган тартибда ариза киритиш йўли билан муаммони ҳал қилиниши ва пул маблағини тўлиғича истеъмолчи банк картасига қайтарилиши таъминланган.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin