Олтиариқда қонунчилик тарғиботи
Олтиариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари аҳолига турли йўналишларда хизматларни кўрсатувчи корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда бўлиб, ушбу ташкилотлар ходимларига истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш, қонунчилик билан ўзларига юклатилган мажбуриятларни тўлақонли адо этиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борадилар. Азимобод оилавий шифокорлик пунктида ташкилланган тарғибот тадбири ҳам шу каби тадбирлардан биридир.
“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланган ушбу тадбирда амалдаги қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, кундалик турмуш жараёнида тиббий ходимларнинг ўзлари ҳам истеъмолчи эканлиги, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутахассислардан жавоб олдилар. Туманда тарғибот йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Post Comment