Фойдаланиш жараёнида нуқсонлари юзага чиққан мобил қурилма мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Фойдаланиш жараёнида нуқсонлари юзага чиққан мобил қурилма мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Э.нинг 6 100 000 сўмга сотиб олинган мобил қурилмада интернет яхши ишламагани сабабидан уни сотувчига қайтарилиб, худди шу русумдаги бошқа мобил қурилмага алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда маълум бўлишича, Samsung 22 Ultra smart русумидаги мобил қурилма мурожаат эгаси истиқомат қилаётган ҳудудда жойлашган савдо марказидан харид қилинган бўлиб, мобил қурилмада алоқа сифати пастлиги ва унинг интернетга уланиш функцияси яхши ишламаётганлиги истеъмолчи эътирозига сабаб бўлган. Истеъмолчининг бу борада сотувчига қилинган мурожаатига бошқа сим карталарни қўйиб ишлатиб кўриш бўйича маслаҳат берилган. Бошқа сим карталарни қўйиб ишлатиб кўрилганда ҳам муаммо бартараф бўлмаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, сотувчи зиммасида олди-сотди жараёнида истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш мажбурияти, истеъмолчи зиммасида эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбурияти бўлади. Агар ушбу жараёнда истеъмолчига нуқсонли товар сотилган бўлса, у мазкур товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Нуқсонли товарни алмаштириб бериш ишлари қонунчиликда белгиланган муддатлар ичида амалга оширилиши шартдир.

Ўрганиш ишлари жараёнида сотувчига қонунчиликнинг юқоридаги талаблари юзасидан, шунингдек қонун талабларини бажармаслик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар эса нуқсонлари мавжудлиги даъво қилинган мобил қурилмани худди шу русумдаги, мақбул сифатдагисига алмаштирилиши билан якун топди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin