Таълим ва тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти ва асослари тарғиботи йўналишидаги тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Жамият ходимлари томонидан Урганжи оилавий шифокорлик пункти ҳамда 4-мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирларда мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва тараққий топиши, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти якунлари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирлар давомида истеъмол соҳасига оид муаммолар вужудга келганда ваколатли идораларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилиб, иштирокчиларнинг саволларига жамият ходимлари томонидан жавоблар қайтарилди.
Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment