Тарғибот ва тушунтиришлар натижасида аъзоларимиз сафи кенгаймоқда
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тизимли асосларда тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тарғибот тадбири ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ҳам бўлиб ўтди.
Бўлим ходимлари иштирокида ўктазилган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти, Федерацияга аъзоликнинг афзалликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва бунинг натижасида аҳоли вакиллари учун яратиладиган имкониятлар каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир якунларига кўра икки ташкилот ўртасида кенг қамровли ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш, жамоа аъзоларининг истеъмол соҳасига оид мурожаатларини самарали ҳал қилиш чора-тадбирларини кўриш мақсадида бўлимда Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment