Умумтаълим мактабларининг педагог ва техник ходимлари иштирокида юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ўқув йили ниҳоясида таълим муассасаларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари шаҳардаги 20, 23, 24-умумтаълим мактабларида давом эттирилди. Тадбирлар умумтаълим мактабларининг педагог ва техник ходимлари иштирокида, юзма-юз мулоқот шаклида ташкилланмоқда.
Тарғибот тадбирларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, унинг ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ижтимоий шериклик ва ҳамкорлиги, қонунчиликни аҳолининг кенг қатламларига етказилишида ва соҳага оид қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида таълим ташкилотлари ва жамоатчилик назорати субъектлари ҳамкорлигининг афзалликлари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти ҳақида атрофлича маълумот ва тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Тадбирлар доирасида соҳада меҳнат фаолияти олиб бораётган педагог ва техник ходимларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, ўтказилган тадбирлар якунларига кўра ташкилотлар ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш юзасидан келишувларга эришилмоқда.
Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment