Фонд раҳбари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан мулоқот ўтказди
Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусановнинг вилоятдаги бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Жамоат фонди томонидан жорий йил давомида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ишларида фуқаролик жамияти институтларига солиқлар соҳасида берилган енгилликлар, амалга оширилаётган лойиҳалар мониторинги, грантлар, субсидиялар ва ижтимоий буюртмаларни ажратилишида ва бу борадаги лойиҳаларни амалга оширилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида ишга туширилган янги онлайн платформа ва унинг имкониятлари, шунингдек Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 1-грант танловида Фарғона вилоятидаги ННТларнинг иштироки масалаларида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Мулоқот доирасида тадбир иштирокчиларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланиб, ННТ вакилларининг Жамоат фонди фаолиятига оид саволларига жавоблар қайтарилди.
Post Comment