Ижрочи томонидан иш бажариш жараёнида нуқсонга йўл қўйилгани истеъмолчи билан унинг ўртасида низоли ҳолатни келтириб чиқарган
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Янги аср кўчасида истиқомат қилувчи Л.Э.нинг ательега берилган буюртма бўйича ишлар сифатсиз бажарилгани ва тикувчи томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этилмаётганлиги хусусида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, буюртма шаҳар Марказий деҳқон бозори атрофидаги ательега берилган бўлиб, 850 000 сўм миқдорида тўлов ҳам амалга оширилган. Бироқ тикувчи томонидан олинган ўлчамлар асосида материални бичиш жараёнида хатоликка йўл қўйилган. Истеъмолчининг йўл қўйилган камчиликни бартараф этиш талаби бажарилмаган. Шундан сўнг у Федерация ишонч телефонига шартномани бекор қилиб, пулини қайтарилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганиш ишларида тикувчилик фаолиятини олиб бораётган тадбиркор (буюртма ижрочиси) билан учрашилиб, истеъмолчи мурожаатида келтирилган важлар асосли эканлиги маълум бўлгач, ижрочига амалдаги қонунчилик талаблари, хусусан ижрочи томонидан иш бажаришда жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчи ўз хоҳишига кўра нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли эканлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижрочи томонидан истеъмолчининг 850 000 сўм пулини тўлиқ қайтарилиши ва юзага келган муаммони бартараф этилишига эришилди.
Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment