Тиббиёт муассасасида ходимларни Федерация аъзолигига қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди

Тиббиёт муассасасида ходимларни Федерация аъзолигига қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди

Данғара туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ўтказиб бориладиган турли тадбирлар доирасида ушбу ташкилотларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларни Ўзбекистон истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга ҳам чақириб борилмоқда. Ўтказилган тадбирларнинг самараси ўлароқ тарғибот тадбирлари ўтказилган меҳнат жамоаларида Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳлари) фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 107-сонли оилавий поликлиникада ўтказилган тадбир ҳам шундай тадбирлардан бири бўлди. Бу ерда аввал ўтказилган тарғиботлар, шунингдек сўнгги тадбир якуни билан таянч гуруҳи фаолиятига асос солинди.

Тдбир доирасида сўз олганлар мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда, қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида ва аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини оширишда давлат ва жамоат ташкилоти ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорликнинг аҳамияти, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва ролига алоҳида урғу бериб ўтдилар. Тадбир давомида иштирокчиларнинг соҳани янада ривожлантириш борасидаги қўшимча таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.

Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin