Истеъмолчининг қарздорлик суммасига ойдинлик киритиб берилди

Истеъмолчининг қарздорлик суммасига ойдинлик киритиб берилди

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.Ш.нинг ичимлик суви тўловларидан 1 211 100 сўм миқдорида асосланмаган қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва ушбу масалани ўрганиб чиқилиб, қарздорликка ойдинлик киритиб берилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига 2025 йилнинг 20 май санаси билан “Фарғона сув таъминоти” АЖ Фарғона туман бўлимидан 1 211 100 сўм қарздорлиги мавжудлиги, қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриши, акс ҳолда қарздорлик суд тартибида ундирилиши бўйича огоҳлантириш хати берилгач, масалага ўз кучи билан ойдинлик кирита олмаган истеъмолчи амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Ўрганиш ишлари давомида юқоридаги қарздорликни келиб чиқишига ичимлик сув таъминоти корхонаси назоратчисининг истеъмолчи хонадонидаги сув ҳисоблагични ишламаётганлиги бўйича эътирози сабаб бўлганлиги маълум бўлиб, сув ҳисоблагич истеъмолчи ҳисобидан алмаштирилганлиги инобатга олинди ҳамда унинг томонидан амалга оширилган тўловлар асосида қайта ҳисоб-китоблар олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасига кўра истеъмолчининг ичимлик сув таъминоти корхонасидан реал қарздорлиги 77 819 сўмни ташкил қилиши маълум бўлди ва истеъмолчига ушбу қарздорликни тезкорликда бартараф этиши тушунтирилди.

Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin