Марғилонда мактабгача таълим ташкилотларида таянч гуруҳлар фаоллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лар фаолларининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги вазифалар ижросини таъминлаш йўналишидаги ишлар давом эттирилиб, шаҳардаги 13-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда Федерация фаолларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш натижалари, давлат назорати идоралари билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалаларидаги сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари ҳам тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди..
Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment