Истеъмолчининг саккиз ярим миллион сўм ҳаражати қоплаб берилди
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Сойкелди” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ю.А.нинг хонадони томига ёпиш учун 7 500 000 сўмга сотиб олган шиферларни томга ёпилганидан маълум вақт ўтиб ёрилиб кетаётганлиги, масалани ўрганиб чиқиб сифатсиз шиферларни алмаштириш ва кўрилган зарарни қопланишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида 2023 йил декабр ойида туман ҳудудидаги Ёғоч бозоридан 150 дона шиферларни ҳар бирини 50 000 сўмдан, жами 7 500 000 сўмга, 5 йиллик кафолат муддати билан сотиб олиб қўйганлигини, жорий йилнинг апрел ойига келиб шиферларнинг 100 тасини усталар ёрдамида томга ёпганликлари, лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан шиферларнинг 20 таси томда турган ҳолатида ёрилиб кетганлигини, шиферларни сотган сотувчи А.Х. ҳозирда чет элга ишлаш учун кетганлиги сабабли, кафолат талони орқали “Қувасой эко шифер” корхонаси диллерлари билан боғланганларида ёрилиб кетган 20 та шифер алмаштириб берилиши айтилганлигини маълум қилиб, масалани қонуний ўрганиб чиқилиб ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мурожаат ўрганилиши давомида ҳолат билан жойида танишилганда ёрилган шиферлар сони 25 тага етганлиги кузатилди. Юзага келган ҳолат юзасидан корхона диллерлари билан боғланилиб, музокаралар олиб борилди. Мурожаат ўрганилиши жараёнида истеъмолчи томонидан харид қилинган 150 дона шиферларнинг барчасини алмаштириб берилиши ҳамда истеъмолчи томонидан қилинган 1 000 000 сўм ҳаражатни қоплаб берилишига эришилди.
Адхамжон Хамидов,
туман жамияти раиси.
(фотолар истеъмолчи томонидан ўрганишга тақдим қилинган)
Post Comment