Сервис хизматлари кўрсатиш жараёнидаги муаммо бартараф этилди
Қўқон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Бувайда тумани “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ш.А.нинг кафолат муддати билан харид қилинган Premier русумли кондиционерга сервис хизматлари кўрсатиш жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, истеъмолчи томонидан Қўқон шаҳридаги Premier русумли кондиционерларга сервис хизматлари кўрсатувчи офисга қилинган мурожаат қайд қилинган ва маиший техника асосий схемасининг куйиши натижасида ишламай қолганлиги аниқланган. Сервис маркази томонидан ушбу эҳтиёт қисмни етказиб берилиши бўйича асосий офисга берилган буюртмани етиб келиши чўзилиши истеъмолчига сервис хизматларини кўрсатиш ишларини ҳам чўзилишига сабаб бўлган.
Мурожаат ўрганилиши жараёнида кондиционернинг куйган схемаси асосий офисдан етказиб берилган эҳтиёт қисм билан алмаштирилди ва маиший техника соз ҳолатда истеъмолчи хонадонига олиб борилиб, ўрнатиб берилди.
Алишер Рахимов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment