Нуқсонли музлатгич янгисига алмаштирилди

Нуқсонли музлатгич янгисига алмаштирилди

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Бегобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.С.нинг ўтган йили шартнома бўйича товар қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилган музлатгичида кейинчалик нуқсон аниқлангани ва масъуллар томонидан бу нуқсонни бартараф қилиб бериш ишлари чоралари кўрилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, “Premier” русумидаги музлатич 2024 йилнинг май ойида истеъмолчи Р.С. ҳамда Техномарт савдо дўконлари тармоғи ҳамкори “AXIOM PLAN ООО” ўртасида тузилган шартнома асосида, муддатли тўлов шартларида харид қилинган бўлиб, маиший техникани хонадонга келтириб фойдаланиши жараёнида унинг ички қисмида нуқсон (ёриқ) пайдо бўлган ҳамда ушбу ёриқ вақт ўтиши билан катталашиб борган. Муаммони сотувчига мурожаат қилиб бартараф этилишига эриша олмаганидан сўнг Учкўприк туман жамиятига амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.

Истеъмолчи мурожаатини ўрганилиши жараёнида ҳолат билан танишилиб, юзага келган муаммо ва унинг қонуний бартараф этилиши чора-тадбирларини кўрилишини сўраб сотувчига сўров хати киритилди. Сотувчидан олинган жавоб хатида эса ҳолат ташкилот масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилганлиги ҳамда нуқсонли эканлиги даъво қилинган музлатгич худди шу русумдаги янги музлатгичга алмаштириб берилганлиги маълум қилинди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment