Яна иккита тиббиёт муассасаси ходимлари билан учрашувлар ташкилланди

Яна иккита тиббиёт муассасаси ходимлари билан учрашувлар ташкилланди

Олтиариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳудуддаги тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, уларга истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш, қонунчилик билан хизмат кўрсатувчига юклатилган мажбуриятларни тўлақонли адо этиш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишлари тизимли асосларда давом эттирилмоқда.

Тумандаги Бурбонлиқ оилавий поликлиникаси ҳамда Повулғон оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари билан ўтказилган тарғибот тадбирларининг ҳам асосий мақсади бўлган мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, кундалик турмуш жараёнида тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам истеъмолчи эканлиги, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Туман жамияти бу борадаги тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment