Тарғибот тадбирлари тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилади

Тарғибот тадбирлари тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилади

Хабар бериб бораётганимиздек, Федерациянинг Фарғона вилоятидаги ҳудудий ташкилотлари томонидан соғлиқни сақлаш муассасалари ишчи ходимлари ўртасида, тизимли асосда, истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларига бағишланган юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирлари тизимли ўтказиб борилмоқда.

Ёзёвон тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 92-сонли оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари иштрокида ўтказилган тадбир “Юксак истеъмол маданияти сари” деб номланиб, унда поликлиника ходимларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, ишлаб чиқарувчи, сотувчи, хизмат кўрсатувчи билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда турли тушунумовчилмик ва низолар келиб чиққан ҳолатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколати берилган давлат бошқаруви идораларига, шунингдек Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тошлоқ тумани

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Холматобод оилавий шифокорлик пунктида ташкилланган тарғибот тадбири “Истеъмолчилар ҳуқуқлари доимо ҳимояда” деб номланди. Тадбир давомида поликлиника ходимлари билан мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда жамоатчилик назорати, шунингдек давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг тутган ўрни ва аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Данғара тумани

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари тумандаги 26-оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари иштирокида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” шиори остида юзма-юз мулоқот ташкилладилар. Ўтказилган тадбирда қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin