Носоз музлатгич сервис марказида бепул таъмирлатиб берилди

Носоз музлатгич сервис марказида бепул таъмирлатиб берилди

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Хонариқ” маҳалла фуқаролар йигинилик А.Р.нинг 2 600 000 сўмга харид қилган музлатгични нуқсонли чиққанлиги сабабли уни сервис маркази орқали бепул таъмирлатиш ёки бунинг имкони бўлмаган тақдирда бошқасига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган ёзма мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчи 02.07.2025 йил куни Марғилон шаҳар «Ипакчи» буюм бозоридаги техникалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркордан 2 600 000 сўмга “Premier” русумли музлатгични харид қилиб, ундан фойдаланиш жараёнида музлатгич яхши совутмаётганини билгач бу ҳақда савдо дўкони масъулларига қилган мурожаати бўйича ижобий натижага эриша олмаган ва шундан сўнг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш доирасида сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари, истеъмолчи ҳуқуқлари, сотувчи мажбуриятлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида истеъмолчининг қонуний талаби қондирилиб, нуқсонли эканлиги даъво қлинган музлатгич сервис марказида таъмирланди ва истеъмолчига соз ҳолатда топширилди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin