Марғилон ва Риштондаги тиббиёт ташкилотларида ҳам тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Марғилон ва Риштондаги тиббиёт ташкилотларида ҳам тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Федерациянинг Марғилон шаҳри ва Риштон туманидаги жамиятлари томонидан ҳам ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш муассасалари ишчи ходимлари ўртасида истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларига бағишланган юзма-юз мулоқотлар шаклидаги тарғибот тадбирлари тизимли асосларда ўтказиб борилмоқда.

Марғилон шаҳри

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ташкилланган тадбир “Интернетдаги фирибгарликлардан огоҳ бўлинг” мавзусига бағишланиб, унда иштирок этган шифокор ва ҳамшираларга интернетдан фойдаланиш жараёнида дуч келиниши мумкин бўлган ҳолатлар, хусусан фейк хабарлар, спамлар ва фишинг, банк пластик карточкаларидан пулларни ноқонуний ечиб олиш ҳолатлари билан боғлиқ молиявий фирибгарликлар, уларни қандай фарқлаб олиш каби масалаларда тушунтиришлар бериб ўтилди.

Риштон тумани

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик, қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Юқоридаги тадбирлар доирасида тиббиёт соҳаси ташкилотлари билан йўлга қўйилган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари алоҳида эътироф этиб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг истеъмолчилик соҳасини тартибга солишга оид қонунчиликни янада ривожлантириш масалаларидаги таклифлари тингланди ҳамда саволларига жавоблар қайтарилди.

 

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin