Истеъмолчининг қонуний талабларини бажарилмаслиги шартнома бекор қилинишига сабаб бўлди
Қува туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Бегат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.З.нинг шартнома қиймати 7 356 000 сўм бўлган мобил қурилмани муддатли тўлов шартларида харид қилганлиги, лекин қурилмадан фойдаланиш жараёнида унда нуқсонлар аниқлангани ва сотувчи томони билан нуқсонни бартараф қилиш бўйича олиб борилган ишлар натижа бермаётганлиги, шу сабабдан шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман жамияти ҳамда прокуратурасига киритган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига ўра, Samsung А 56 русумидаги мобил қурилма туманда фаолият олиб бораётган “Garant” савдо дўконидан тегишли шартнома асосида товар қийматини бир йил давомида бўлиб тўлаш, бунда ойлик 613 000 сўмдан тўловларни тўлаб бориш шартларида харид қилинган. Телефондан фойдаланишда нуқсон аниқлангани масаласида сотувчига қилган мурожаати асосида дўкон масъуллари томонидан телефонга сервис хизмати кўрсатилган бўлсада ундаги нуқсонлар тўлиқ бартараф бўлмаган. Телефонни бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириш бўйича қўйган талаби эса қаноатлантирилмаган.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра, агар сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчининг товарни алмаштириб бериш ёки ундаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақидаги талабларини бажармаган бўлса, истеъмолчи товарнинг харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш ёки шартномани бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқоридагилардан келиб чиқилса, истеъмолчининг ўз мурожаатида сотувчи билан тузилган шартномани бекор қилинишини сўраши ва тегишли ҳужжатлардан нусхаларни тақдим қилиши ўринли ҳисобланади.
Мурожаат ўрганилиши жараёнида сотувчи томони масъуллари билан қоннчиликнинг юқоридаги талаблари асосида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари якунлари билан эса қонун талабларининг ижроси таъминланиб, сотувчи ва истеъмолчи ўртаисда тузилган шартномани бекор қилинишига эришилди.
Адхамжон Хамидов,
туман жамияти раиси.
(фото сунъий интеллект воситасида тайёрланди)
Post Comment