Таянч гуруҳлари раҳбарлари билан истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди
Федерация Уставига кўра, унинг корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкил этилган бошланғич ташкилоти “таянч гуруҳи” деб номланиб, таянч гуруҳи раҳбари шу корхона, ташкилот, идора ва муассасалардаги Федерация аъзолари орасидан сайланади ва у ўз фаолиятини ҳудудидаги туман (шаҳар) Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти билан узвий ҳамкорликда олиб боради. Таянч гуруҳи раҳбарининг фаол бўлиши юртимиз аҳолиси ўртасида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйишида, аҳолининг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш ва жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйишда, соҳага оид қонунчиликдан, ижтимоий ҳаракат фаолиятига оид янгиликлардан хабардорлигини таъминлашда, шунинг билан биргаликда таянч гуруҳига бириктирилган аъзоларнинг истеъмол соҳасига оид муаммоларини тизимли асосда ҳал этиб борилишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида таянч гуруҳлари раҳбарлари иштирокида “Таянч гуруҳларига Федерация Устави ва ички меъёрий ҳужжатлари билан белгилаб берилган вазифалар” мавзусида давра суҳбати ташкилланди. Тадбирда таянч гуруҳи фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ва самарали олиб бориш учун жамият ва таянч гуруҳлари ўртасида тузиладиган шартномалар, иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида таянч гуруҳлари раҳбарларининг Федерация, унинг тизимидаги ташкилотлар, шунингдек қуйи бўғин ташкилотлари бўлган таянч гуруҳлари фаолиятини янада яхшилаш ва такомиллаштириш, кундалик турмуш жараёнида учраб турадиган айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ҳам эшитилиб, уларни қизиқтирган саволларга туман жамияти мутахассислари томонидан жавоблар қайтарилди.
Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.
Post Comment