Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожаати тезкорликда ҳал қилиб берилди

Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожаати тезкорликда ҳал қилиб берилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Мингтут кўчасида яшовчи Ш.П.нинг ичимлик суви корхонаси масъулларига қилган мурожаатларига қарамай хонадонидаги ичимлик суви ҳисоблагичига муҳр (пломба) қўйиб бериш ишлари амалга ошириб берилмаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Жамият ходимлари томонидан мурожаатда келтирилган ҳолатларга аниқлик киритиб олингандан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ичимлик суви таъминоти корхонасига сўров хати киритилиб, ўрганиш ишлари корхонаси масъуллари билан ҳамкорликда давом эттирилди.

Ўрганиш ишлари доирасида корхона масъулларига юзага келган ҳолатда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ва қонунчилик тарғиботи ишлари олиб борилди. Унинг якунлари билан эса истеъмолчи хонадонидаги сув ҳисоблагич ускунаси муҳрланиб, тегишли тартибда расмийлаштириш ишлари олиб борилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin