Таълим соҳаси ташкилотларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Таълим соҳаси ташкилотларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тузилмалари томонидан ижтимоий соҳа ташкилотлари, хусусан таълим соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар, мазкур ташкилотларда таълим олаётган ёшлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб борилмоқда. Улардан кўзланган асосий мақсад амалдаги қонунчилик билан истеъмолчиларга яратиб берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан ўринли ва самарали фойдаланишни кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Бағдод тумани

Бағдод туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари ташаббуси билан тумандаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор амалдаги қонунчилик тарғиботига қаратилди.

Тадбирда, хусусан, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида Федерация ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу бериб ўтилиб, таълим соҳаси ходимларини Федерация фаолиятида янада фаол иштирок этишга чақирилди.

Тошлоқ тумани

Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ташаббуси билан 3-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари иштирокида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда ёш истеъмолчиларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонун ижросини таъминлаш йўналишида ваколатга эга бўлган далват бошқаруви идоралари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари, улар томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида мактаб ўқувчиларининг истеъмол соҳасига оид ҳаётий мисоллар, фикр-мулоҳазалари ҳамда саволлари тингланиб, мутахассислар томонидан тегишли изох ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin