Бир миллион сўмга сотиб олинган ускуналар носозлик сабабли сотувчига қайтарилди

Бир миллион сўмга сотиб олинган ускуналар носозлик сабабли сотувчига қайтарилди

Сурхондарё вилоятилик Н.П.нинг Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги савдо дўконидан 1 000 000 сўмга бир қатор ускуналар (чилангарлик аппарати, дрел, болгарка) ни сотиб олганлиги ва уларни носоз чиққанлиги ва сотувчидан пулларини қайтариб ололмаётганлиги ҳолати юзасидан Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаат Бувайда туман жамияти мутахассиси томонидан ўрганилиши жараёнида дўкон сотувчиси А.Б. билан учрашилиб, унга амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиши ва юзага келган ҳолатни муҳокама қилиниши жараёнида у Н.П. га ҳақиқатан ҳам номлари зикр этилган ускуналарни сотилганлигини тан олиб, носозлиги даъво қилинган товарларни харидордан қайтариб олиш ва унга пулларини қайтариб беришни бўйнига олди. Истеъмолчи муаммоси бартараф этилиб, унга ўрганиш якунлари бўйича ёзма равишда маълум қилинди.

Асрор Йигиталиев,
жамият раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin