Истеъмолчи юзага келган реал қарздорлик суммасини тўлайдиган бўлди
Тошлоқ тумани “Қуйи Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.Н. “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали ходимлари томонидан хонадонидаги мавжуд сув ҳисоблагич ускунаси базага киритилмаганлиги айтилиб, истеъмол кўрсаткичлари киши бошига ҳисобланиши ва 2 700 000 сўм тўлов қилиши талаб қилинаётганлигини, мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қолдирган.
Мурожаатни ўрганишда Тошлоқ туман жамияти томонидан ичимлик сув таъминоти корхонасига сўров хати киритилди. Унинг асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида хонадондаги сув таъминоти, сув ҳисоблагичга оид ҳужжатлар, истеъмолчининг оилавий шароити ўрганилди ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Сув ҳисоблагич кўрсаткичи 179 метр куб ҳолатида базага киритилди ва тамғаланди. Ўрганишлар якуни билан абонентнинг таъминотчи корхона олдидаги реал қарздорлиги 500 000 сўмни ташкил қилди ва ушбу қарздорлик суммаси истеъмолчи томонидан бартараф қилинди.
Ҳуснидахон Якубова,
жамият мутахассиси.
								


                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
                                    
Post Comment