Хизмат кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган камчилик оқибатида истеъмолчига етказилган зарар қоплаб берилди
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт. Агар ижчрои томонидан шартнома шартларини иш (хизмат)ни ёмонлаштирган даражада жиддий бузган бўлса, ёхуд ишда (хизматда) бошқа жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса истеъмолчи нуқсонлар бепул бартараф этилишини, бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) баҳоси нуқсонларга мутаносиб равишда камайтирилишини, худди шундай сифатли шу хилдаги материалдан бошқа буюм бепул тайёрлаб берилишини ёхуд ишнинг такроран бажарилишини ёинки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шу туманда яшовчи Х.М.нинг “С…” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасидан оператор кўмагида ўзига қарашли бўлган Дамас автомашинасига 35 литр АИ-92 бензини қуйиб, сўнгра ҳаракатни давом эттирганидан сўнг, операторнинг эътиборсизлиги туфайли бензобак қопқоғи беркитилмасдан очиқ ҳолда қолдирилиши оқибатида ёқилғи тўкилиши натижасида етказилган моддий зарарни қоплаб берилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман Ички ишлар идорасига қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганиш ишлари давомида юқорида кўрсатиб ўтилган эътиборсизлик оқибатида истеъмолчига етказилган зарар 177 000 сўмни ташкил қилганлиги қайд қилиниб, ёқилғи қуйиш шохобчаси масъулларига бу борада олиб борилган қонунчилик тарғиботи ва тушунтириш ишлари якунлари билан етказилган зарарни истеъмолчи автомашинасига 15 литр АИ-92 бензини қуйиб берилиши йўли билан қоплаб берилишига эришилди.
Камолиддин Шокиржонов,
туман жамияти мутахассиси.


Post Comment