Таълим масканлари педагог ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан белгиланган иш режа асосида 2-сонли Тиббиёт техникуми ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори тарғиботи юзасидан маърифий тадбир ташкил этилди.
“2026 йил барча соҳаларни ривожлантиришда туб бурилиш йили бўлади” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда иштирокчиларга жамият мутахассислари томонидан тайёрланган слайд асосида Мурожаатномада белгиланган устувор вазифа ва йўналишлар ҳамда уларни ижросини таъминлашда жамоатчиликнинг иштироки масалаларида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Тадбир доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашда жамоатчиликнинг тутган ўрни ва роли, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ва аҳамияти масалаларида ҳам фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўртага ташланди.
Шаҳар жамияти ташаббуси билан худди шундай тадбир Марғилон Туризм ва маданий мерос техникуми ходимлари ўртасида ҳам ўтказилиб, иштирокчиларнинг тадбир мавзуси ва соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.
Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.



Post Comment