Корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ходимлари ўртасида қонунчилик тарғиботи тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ходимлари ўртасида қонунчилик тарғиботи тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари масъуллари томонидан ҳудудларидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда бўлиб, уларда фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Бешариқ, Қўштепа, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Бешариқ тумани

Туман жамияти ташаббуси билан 28-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида давра суҳбати ташкилланиб, унда ёш истеъмолчилар – боғча тарбияланувчилари учун давлатимиз томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлар, уларни ҳаётга самарали жорий этиш, ёш истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари масалаларида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда таълим маскани ва туман жамияти ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари ўртага ташланди.

Қўштепа туман

Туман Тиббиёт бирлашмасига қраашли Фтизиопулмонология бўлими ходимлари билан учрашган туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан тиббиёт ходимларига амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли идораларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Тошлоқ тумани

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Диагностика бўлимида ташкилланган “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусидаги давра суҳбати доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, уларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу борадаги қонучилик ижроси устидан самарали жамоачтиилк назоратини олиб боришда давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўртаисдаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти масалаларига тўхталиб ўтилди

Ёзёвон тумани

Туман аҳолисига чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “Водий махсус транс” МЧЖ ишчи ходимлари билан учрашган жамият мутасаддилари истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтиб, ташкилот қошида Федерация таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin