Ижтимоий соҳа ташкилотларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Федерациянинг Фарғона шаҳар ҳамда Бешариқ туман жамиятлари томонидан ижтимоий соҳа ташкилотларида амалдаги қонунчилик тарғиботи, қонун ижросини таъминлаш ишида жамоатчиилкнинг кенг иштироки масалаларида тадбирлар бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳри
Шаҳар жамияти ташаббуси билан вилоят тери-таносил касалликлари шифохонасида ташкилланган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонун ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ҳамда “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари билан яратиб берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, бунинг учун тиббиёт ташкилотида Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бешариқ тумани
Тумандаги 19-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, амалдаги қонунчилик ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати борасидаги ишлар бўйича кенг ахборотлар бериб ўтилди. Тадбир доирасида таълим ташкилотида Федерация таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.



Post Comment