Меҳнат жамоаларида турли шаклларда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Меҳнат жамоаларида турли шаклларда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Федерациянинг Тошлоқ ҳамда Фарғона туман жамиятлари масъуллари ҳам ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, мазкур ташкилотларда меҳнат фоалияти олиб бораётган ходимлар билан юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирларини ўтказиб бормоқдалар.

Тошлоқ тумани

Ҳудуддаги 1-сон техникуми педагог ва техник ходимлари иштирокида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ифодаловчи нормалари, уларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу борада истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг тутган ўрни ва роли, қонун ижросини таъминлаш ва унинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб боришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий шериклик алоқаларининг аҳамияти каби масалаларда сўз борди.

Фарғона тумани

Тумандаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin