Техника университети талабалари иштирокида истеъмолчи ҳуқуқлари соҳасига оид масалаларда очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди

Техника университети талабалари иштирокида истеъмолчи ҳуқуқлари соҳасига оид масалаларда очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида, Фарғона давлат техника университетида талабалар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари” мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудий бирлашма масъул ходими Ғайрат Маматкулов ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Умиджон Абдуллаевлар мавзуга оид масалалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ёшларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умумий овқатланиш соҳасидаги меъёрий талаблар, санитария қоидалари, маҳсулот сифати, хизмат кўрсатиш маданияти ва тадбиркорлик масъулияти ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат бўлди.

Семинар давомида мутахассислар томонидан:

— умумий овқатланиш корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш тартиби;
— истеъмолчиларга тўлиқ ва ишончли ахборот бериш мажбурияти;
— маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш талаблари;
— хизмат кўрсатишда қонунчиликка риоя этишнинг аҳамияти;
— истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилганда мурожаат қилиш механизмлари каби масалалар батафсил тушунтирилди.

Талабалар семинарда фаол иштирок этиб, овқатланиш соҳасидаги амалиёт, тадбиркорлик фаолиятида қонунларга амал қилиш, ҳамда келажакдаги касбий фаолиятда мазкур қоидаларнинг ўрни юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мазкур тадбир ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳудудий бирлашма томонидан соҳага дахлдор идоралар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бу каби маърифий тадбирларни мунтазам давом эттириш режалаштирилган.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin