Аҳолининг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича тадбирлар бўлиб ўтмоқда
Федерациянинг вилоятдаги тизим ташкилотлари томонидан ўз ҳудудларидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда амалдаги қонунчилик тарғиботини кўзда тутувчи тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Учкўприк тумани
Туман ҳудудидаги 58-оилавий поликлиникада ўтказилган давра суҳбати шаклидаги тадбир “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” деб номланиб, унда иштирокчиларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муаммоли вазиятларга дуч келганда қонун нормаларидан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, бу борада истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатувчи давлат ва жамоат ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар ҳамда бу борада Федерация ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиши баробарида, уларнинг соҳага оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари ҳам тингланди.
Бешариқ тумани
Тумандаги Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашган туман жамияти мутахассислари Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан жорий йилнинг икки ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан қисқача ахборотлар бериб, маҳалла фаолларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида иштирок этишга чақирдилар. Шунингдек, учрашув доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи идорасида ташкил қилинган ахборот бурчакларида, шунингдек истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларда маҳалла аҳолиси томонидан истеъмол соҳасига муаммоларга дуч келинганда Федерация тизим ташкилотларига ёзма, оғзаки ва электрон шаклларда мурожаат қилиш йўл-йўриқларини ўзида акс эттирган маълумотларни жойлаштириш ва уларни аҳоли эътибори учун доимий тарзда етказилган ҳолатда бўлишини назоратини олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.



Post Comment