Йирик савдо дўконлари истеъмолчилар учун муҳим сана арафасида Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари билан ҳамкорликда турли тадбирларни ўтказмоқдалар

Йирик савдо дўконлари истеъмолчилар учун муҳим сана арафасида Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари билан ҳамкорликда турли тадбирларни ўтказмоқдалар

Маълумки, ҳар йили 15-март – Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни (World consumer rights day) сифатида дунё ҳамжамияти томонидан кенг нишоналанади. Мамлакатимизда ушбу сана арафасида соҳага дахлдор идоралар томонидан турли тадбирлар ўтказиш анъана тусига кирган. Жумладан, Федерациянинг Фарғона вилояти Тошлоқ туман жамиятлари томонидан йирик савдо дўконлари билан ҳамкорликда шундай тадбирлардан бири ташкилланди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бир муддат аввал Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тармоқли супермаркет, умумий овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга мурожаат қилиб, истеъмолчилар учун муҳим сана арафасида турли тадбирлар (истеъмолчилар иштирокида акция, шоу, кўргазма, танловлар, сўровнома, Consumers voice, содиқлик дастурлари, тақдирлаш, янги маҳсулот (хизмат) тақдимоти, ходимлар учун мини тренинглар ва бошқа тадбирлар)ни ташкил этиш таклифини билдирганди. Мазкур таклиф асосида Федерациянинг Тошлоқ туман жамияти туман марказидаги “Зиё маркет” савдо маркази масъуллари билан ҳамкорликда “Сиз – бизнинг ардоғимиздаги мижозсиз” номли тақдирлаш дастурини ташкил этдилар.

Бунда жорий йилнинг тадбир ўтказилган кун давомида дўконга ташриф буюрган ва савдони амалга оширган ҳар 10 мижозга 15-март – “Бутунжахон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”ни эслатиб турувчи эсдалик совғалар топширилди. Акция 100 та мижозни қамраб олиб, шулардан 10 таси эсдалик совғалари соҳибларига айландилар.

Бу каби тадбирларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкилланиб, 15-март кунига қадар ўтказилиши чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Post Comment