Фарғона вилоятида тизим ташкилотлари томонидан “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда

Фарғона вилоятида тизим ташкилотлари томонидан “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни”га бағишлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда

Фарғона вилоятида 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни” муносабати билан тизим ташкилотлари томонидан Федерация таянч гуруҳлари фаолият олиб бораётган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Марғилон шаҳри

Марғилон шаҳридаги Ахборот-ресурс марказида ташкилланган тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 15-март кунини “Бутунжаҳон истеъмолчи ҳуқуқлари куни” деб эътироф этилиши тарихи, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва тараққиёти, бу борадаги қонунчилик ҳамда унинг ижросига масъул давлат ва нодавлат ташкилотларининг вазифалари, истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда уларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тошлоқ тумани

Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари иштирокида ташкилланган тадбир ҳам истеъмолчилар учун муҳим санага бағишланди. Тадбирда Федерация таянч гуруҳи фаоллари билан мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, ижтимоий ҳаракатни янада ривожлантириш, унинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш, бу билан қонунчилик ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлашга эришиш, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ёзёвон тумани

Ёзёвон туманидаги Ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирокида ташкилланган ўқув семинарида ҳам истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати тарихи ва тараққиёти, Ўзбекистон Республикасида бу борадаги қонунчиликни вужудга келиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларини эътироф этилиши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг жаҳон истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятидаги иштироки масалаларида сўз борди.

Post Comment