Жойларда муборак Рамазон ҳайитини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда

Жойларда муборак Рамазон ҳайитини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда

Мамлакатимизда бу йилги муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли жойларда масъул идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, кекса ва ногирон инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишлар, албатта, инсон қадрини юксалтириш, жамиятда тинчлик, дўстлик, ўзаро ҳурмат, саховат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Рамазон ҳайити арафасида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасида узоқ йиллар меҳнат фаолияти олиб борган ҳамда бугунги кунда кексалик гаштини сураётган Ғ.Эргашев ҳамда Б.Солиевлар хонадонларида бўлиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Улар билан олиб борилган суҳбатлар асносида отахонлар мамлакатимиз раҳбарияти томонидан жйоларда олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар учун дуога қўл очдилар.

Post Comment