Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафлари кенгайиб бормоқда
Федерация тизим ташкилотларининг асосий фаолият йўналишларидан бири жойларда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш йўли билан аҳолининг кенг қатламлари вакиллари ҳуқуқий билимларини ошириш, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтиришдан иборатдир.
Марғилон шаҳри
Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Қурилиш техникумида ўтказилган тарғибот тадбиридан кўзланган асосий мақсад таълим муассаси ходимлари ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш, уларга истеъмолчилик ижимоий ҳаракатида иштирок этишнинг афзалликларини тушунтиришдан иборат бўлди. Тадбир доирасида шаҳардаги бошқа таълим муассасаларида ташкилланган таянч гуруҳлари фаолияти, улар билан олиб борилаётган ҳамкорлик, уларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини кафолатли ҳимоясини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир якунлари билан мазкур ташкилотда Федерациянинг бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Бешариқ тумани
Туман жамияти масъуллари томонидан “Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзуси остида Бешариқ тез тиббий ёрдам бўлимида ташкилланган давра суҳбатида ҳам бу ерда меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиб бориш учун уларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этиб боришга чақирилиб, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчиилк ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчиилк назорати тадбирлари юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Бағдод тумани
Туман жамияти мутахассислари 6-давлат мактабгача таълим ташкилотида давра суҳбати тарзидаги тарғибот тадбири ўтказдилар. Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди. Тадбир якунлари билан таълим муассасасида таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Данғара тумани
Тумандаги 107-оилавий поликлиникада ташкилланган давра суҳбати тарзидаги меҳнат жамоаси вакиллари билан юзма-юз мулоқот шаклидаги тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, унинг ижросини таъминлаш ва ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб боришда Федерациянинг жойларда ташкилланган таянч гуруҳларини ўрни ва роли, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Тадбир доирасида ташкилот ва туман жамияти ўртасида янада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.



Post Comment