Таълим масканлари билан ҳамкорликни янада яхшилаш йўлида
Фарғона вилоятида таълим масканларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларнинг истеъмол соҳасига оид қонунчилик асосларидан, шунингдек соҳага дахлдор идоралар томонидан олиб борилаётган ишлардан хабардорлигини таъминлаш йўналишидаги тарғибот ва тушунтириш тадбирлари давом эттирилмоқда.
Бешариқ тумани
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудуддаги 3 ва 10-умумтаълим мактабларида меҳнат жамоаси аъзолари билан учрашиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тарғибот ишларини олиб бордилар. Тадбирларда истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиб бориш учун уларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этиб боришга чақирилиб, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчиилк ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчиилк назорати тадбирлари юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Бағдод тумани
Туман жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги 35 ва 36-давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди. Тадбир якунлари билан таълим муассасаларида таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.



Post Comment