ННТлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтган мазкур интеллектуал ўйинда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан ташкил топган 6 та жамоалар иштирок этди.
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган, асосан ёшлардан иборат таркибдаги, “Ҳимоячи” жамоамиз мазкур беллашувда фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳудудий бирлашма жамоасининг муваффақиятли иштирокини таъминлаган жамоа аъзолари: Шаҳло Касимова (ҳудудий бирлашма), Дилноза Абдурахмонова (Тошлоқ т.), Саидхон Хапизов (Марғилон ш.), Сардор Мирзажонов (Учкўприк т.) ва Ҳусниддин Мўйдиновларга (Фурқат т.) ҳудудий бирлашма маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирамиз.



Post Comment