Халқаро форум ўз ишини бошлашига оз фурсат қолди

Халқаро форум ўз ишини бошлашига оз фурсат қолди

2020 йилнинг 15-18 январь кунларида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилар Форуми ўтказилади.
Халқаро истеъмолчилар Конфедерацияси (КонфОП), Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мазкур Форум ташкилотчилари ҳисобланади.
Форум ишида Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International) президенти Маримуту Надасон, Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси бошқаруви раиси Дмитрий Янин, Буюкбритания, Белгия, Корея, Исроил, Туркия, Россия Федерацияси, Беларусия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари ва Европа Иттифоқи истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари, Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги бўйича Федерал хизмати (Роспотребнадзор), Евроосиё иқтисодий комиссияси, Россия сифат тизими (Роскачество) раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этади.
Форум кун тартибига жами учта ялпи мажлис ва мос равишда “Туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Барқарор истеъмол маданияти” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли товарлар” сингари истеъмолчилар ташкилотлари олдида турган ўта долзарб мавзулар киритилган.

Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin