Қарзи бўлмасада …
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига мурожаат қилган шаҳримиз фуқароси О.Қамбаров “Сувоқава” ДУКнинг Марғилон шаҳар филиали томонидан хонадонига қарздорлик билдирилаётганлигидан норозилигини маълум қилди.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганиб чиқиш жараёнида унга ҳақиқатан ҳам ичимлик суви корхонасининг компьютер базаси маълумотлари асосида қарздорлик борлиги айтилганлиги маълум бўлди. Хонадон соҳибининг сўзларига кўра, у коммунал тўловларни ойма-ой тўлаб боради, қўлида буни тасдиқловчи тўлов квитанциялари ҳам мавжуд.
Филиалнинг масъул ходими огоҳлигида ўтказилган ўрганишлар давомида хонадонга 2015 йилнинг 11 август кунида 072730011 рақамли сув ҳисоблагич ускунаси ўрнатилганлиги, орадан 3 йилу 8 ой ўтиб, яъни 2019 йилнинг 23 апрель кунида сув ҳисоблагич ускунаси давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги, ўрганув куни ҳолатига ускуна кўрсатгичи 00301 метр куб эканлиги қайд қилинди.
Ўтказилган қайта хатлов, хонадон тўловларининг филиал компьютер базаси маълумотлари билан солиштириш натижаларига кўра, хонадон ҳисоблагичнинг 00442 метр куб кўрсаткичигача ёки 140295 (бир юз қирқ минг икки юз тўқсон беш) сўм миқдорида ҳақдорлиги мавжудлиги маълум бўлди.
Ўрганиш якунларига кўра, истеъмолчи ҳуқуқлари тикланиб, корхона масъулларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Аъзамхон Махаммадиев
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment