Сотувчи истеъмолчи ҳуқуқини чеклай оладими?

Сотувчи истеъмолчи ҳуқуқини чеклай оладими?

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига кўра, истеъмолчи шартнома тузиш йўли билан товарни эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу шартномага кўра сотувчи истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

Юқоридаги мисолда истеъмолчи ва сотувчи ўртасида тузилаётган шартномада уч кун ичида алмаштириш тўғрисида гап бормоқда. Шунинг билан биргаликда, бу ерда сотувчи товарда бирор нуқсон чиқса алмаштирамиз демоқчими ёки истеъмолчига товарнинг бирор истеъмол хусусияти ёқмай қолса алмаштириб берамиз демоқчими, шунга аниқлик киритиш керак.

Мазкур қонуннинг 2-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ушбу Қонунда белгиланган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиши, уларни ҳимоя қилишнинг кафолатларини камайтириши мумкин эмас.

Амалдаги қонунда эса сотиб олинган товардан фойдаланиш даврида бирорта нуқсон чиқса, истеъмолчи уни кафолат муддати давомида, агар кафолат муддати белгиланмаган бўлса олти ой давомида алмаштириб олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган (13-модда).

Шунингдек, истеъмолчи сотиб олинган товарни унда ҳеч қандай нуқсонлар бўлмасада, қандайдир истеъмол хусусиятлари ёқмаганлиги важи билан 10 кунлик муддат ичида айни шундай товарга алмаштириб олиши мумкин. Лекин бунда ушбу товар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган қоидаларга кўра, алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхатига киритилмаган бўлиши керак (қаранг: рўйхат).

Демак, юқоридагилардан кўринадики, сотувчининг товарни олиб кетганингиздан кейин уч кун ичида олиб келсангиз алмаштириб берамиз, ундан кейин алмаштирмаймиз қабилида гапириши нотўғри бўлиб, бу унинг амалдаги қонун талабларини билмаслигини кўрсатади ёки билса ҳам атайлабдан истеъмолчини чалғитмоқчи бўлаётганлигини кўрсатади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin