Тадбирлар навбатдаги маҳаллаларда давом эттирилди
Учкўприк туманида тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар тизимли асосда давом эттирилмоқда. Навбатдаги тарғибот тадбирлари Янгийўл, Наврўз ва Чанг маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ташкилланди.
Уларда сўз олганлар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришда нодавлат нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларининг тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳужжатлар ижроси устидан жамоатчилик назорати кенг йўлга қўйилиши, бу ўринда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан олиб бориладиган ҳамкорлик масалаларида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Маҳалла аҳлини қийнаб турган истеъмолчилик соҳасига оид масалалар ва тадбир иштирoкчиларини қизиқтирган саволларга туман жамияти масъуллари томонидан жавоблар қайтарилди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment