Мутахассислар иштирокидаги семинар тренинг

Мутахассислар иштирокидаги семинар тренинг

Ҳудудий бирлашманинг асосий фаолият йўналишлари режасида йил давомида ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида турли ўқув тренинг машғулотларини ўтказиб бориш назарда тутилган бўлиб, бугун мониторинг мутахассислари иштирокида ташкилланган семинар тренинг шулар жумласидандир.

Мутахассислар иштирокидаги ўқувлар нафақат ходимнинг ўзи фаолият олиб бораётган йўналиш бўйича билимини ошириш, балки соҳага дахлдор бошқа ташкилот ва идораларда фаолият олиб бораётган малакали мутахассислар билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш майдончаси ролини ҳам ўтайди. Шу нуқтаи назардан бугунги семинар тренинг ишига Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Биродар Мирзаев таклиф қилинди. У тадбир иштирокчиларига жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг (кузатув)ларни ўтказиш юзасидан услубий ва амалий маслаҳатларини берди.

Семинар тренинг доирасида 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан жорий ва ташкилий масалалар муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin