Тарғибот ва ташвиқот ишларини янада жонлантириш мақсадида тренинг машғулоти ўтказилди

Тарғибот ва ташвиқот ишларини янада жонлантириш мақсадида тренинг машғулоти ўтказилди

Ҳудудий бирлашма тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар малакасини ошириш бўйича ташкилланган навбатдаги тадбир матбуот ва ахборот мутахассислари иштирокида ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари ҳудудий бирлашманинг доимий ҳамкорларидан бири, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Элёржон Эҳсоновдан қизиқарли мавзуда маъруза тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир доирасида жорий йилда матбуот ва ахборот йўналишида фаолият олиб борётган ходимлар олдида турган долзарб вазифалар, тизимда олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш бўйича услубий кўрсатма ва йўл-йўриқлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида ўтказиладиган тадбирлар муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin