Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Федерация раиси иштирок этди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Федерация раиси иштирок этди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг 2020 йил якунлари ва жорий йил истиқболдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, унда Федерация раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқов иштирок этди.

Йиғилишда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ўтган 2020 йилда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борган ишлари ҳамда ҳудудларда “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари, шунингдек тизим ташкилотларининг жорий йилда “Маҳаллабай” тизими асосида вилоят ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Кенгаш йиғилишида ҳудудий бирлашма иш фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin