Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тумандаги Маданият бўлими жамоаси иштирокида “Истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, уларнинг қонун доирасида ҳимояланиб келинаётган ҳуқуқ ва бурчлари ва бу борада олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди. Шу билан бирга нафақат юртимизда истиқомат қилувчи, балки ҳориждаги юртдошларимизнинг ҳам истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини Федерация томонидан ҳимоя қилиш йўлга қўйилганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз ўрнида Маданият бўлими ходимлари ҳаёти ва фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни баратараф этишда жамиятимиз ходимларидан кўмак сўрашган бўлса, зарурий чора-тадбирлар ҳақида тўлиқ фикр-мулохазалар билдирилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment