Мамлакатимиз тараққиётини таъминлашда китобнинг ўрни беқиёсдир
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, туман Кенгаши депутати Бахтиёр Абдурахмонов тумандаги 36-умумтаълим мактабида таҳсил олган. Бугун у юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўзи таҳсил олган мактабга ташриф буюриб, ўқитувчи устозлари ва ўқувчилар билан учрашди.
Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2020 йилдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 781-сонли қарори ва унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминланишини мамалкатимиз келажаги бўлган ёшларнинг таълим-тарбиясида муҳим ўрин тутиши, билимли, дунёқараши кенг, соғлом фикрли ёшларимиз сафи янада кенгайиб бориши эса мамлакат тараққиётини таъминлашнинг энг тўғри усулларидан бири эканлигига алоҳида урғу бериб ўтилди.
Шунинг билан биргаликда, Б.Абдурахмонов устозлар ва ўқувчиларга китоблар жамламасини ҳам ҳадя қилди.
Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment