Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этайлик

Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этайлик

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари шаҳардаги 5-сонли оилавий поликлиникада “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ўрганамиз” мавзусида тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини оширишга йўналтирилган давра суҳбати ташкилладилар.

Тадбирда тиббиёт ходимларига амалдаги қонунчилик асослари, унинг мазмун-моҳияти, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини ошириш йўналишидаги ишлар бўйича тушунчалар ва маълумотлар бериб ўтилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбир доирасида тиббиёт ходимларини юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.

Ахаджон Расулов
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment