Тиббиёт муассасаларидаги тадбирлар давом эттирилмоқда
Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудудий бирлашманинг ҳудуддаги тиббиёт муассасаларида амалдаги қонунчилик талаблари ижросини таъминланганлиги ҳолати билан танишиш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар доирасида кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Яккатут ҳудудида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериш баробарида, юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мазкур ҳаракатни янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.
Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment